Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Маҳалла еттилиги” учун семинар-тренинг

06 Декабрь 2023, 08:12

774

Қашқадарё вилоятида “маҳалла еттилиги” аъзолари учун икки кунлик семинар-тренинг ташкил қилинди. Машғулотлар ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилмоқда.

Маълумки, Президентимиз раислигида жорий йилнинг 26 сентябрь куни маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида  “маҳалла еттилиги” фаолиятини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш борасида устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Айни кунларда мазкур тизимни самарали татбиқ этиш мақсадида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Семинар-тренингдан кўзланган мақсад ҳам “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ижтимоий профилактика ишларини намунали йўлга қўйиш, бу борада “маҳалла еттилиги” аъзоларининг вазифа ва мажбуриятларини тушунтириш, фаолият самарадорлигини оширишдан иборат.

Машғулотлар давомида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимнинг ижтимоий профилактикани амалга ошириш бўйича асосий вазифалари, фаолиятни ташкил этиш тартиби ва механизмлари атрофлича тушунтирилмоқда. Шунингдек маҳалла вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб,  келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech