Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Маҳалла еттилиги” учун сайёр машғулотлар

24 Июнь 2024, 09:06

461

Шу кунларда республикамизнинг криминоген вазияти оғир маҳаллалари вакиллари учун семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Сайёр машғулотлар ҳудудларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил қилинган. ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан ижтимоий профилактиканинг мазмун-моҳияти, фуқаролар билан ишлашда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш механизмлари, “маҳалла еттилиги” вакилларининг ижтимоий профилактика объектлари билан амалга оширадиган чора-тадбирлари, шунингдек, фаолиятга оид ҳужжатларни юритиш тартиби батафсил тушунтирилмоқда.

Айтиш жоизки, шу кунгача Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидаги сайёр машғулотлар якунланиб, “маҳалла еттилиги” аъзоларининг билим ва кўникмалари оширилди. Ўқув дастурига кўра, Навоий, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ҳам машғулотлар ташкил этиш режалаштирилган.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech