Юртимизда аҳоли муаммоларини маҳаллабай ишлаш орқали ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари мазкур фаолиятни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш мақсадида “маҳалла еттилиги”ни ташкил этиш таклифини илгари сурган эди.
ИИВ Академиясида тажрибали амалиёт ходимлари, магистратура тингловчилари, кундузги таълимнинг “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ихтисослик йўналиши курсантлари иштирокида ўтказилган давра суҳбати ана шу масалага бағишланди.
Тадбирда “еттилик тизим”нинг муҳим аҳамияти ва вазифалари, мазкур фаолиятни ташкил этиш механизмлари, янги тизим самарасида аҳоли учун яратиладиган имкониятлар, шунингдек, жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий профилактика фаолиятига татбиқ қилинаётган янгича ёндашувлар ҳақида фикр алмашилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати