Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Маҳалла вакиллари билан мулоқот

02 Декабрь 2022, 11:12

934

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган очиқ мулоқот ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш масалаларига бағишланди.

ИИВ Академиясининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва криминология кафедраси ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирда маҳалла “бешлиги” вакиллари, бир гуруҳ фаоллар, таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ҳамда “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлар қатнашди.

Мулоқот давомида жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тизимга мутлақо янгича механизмлар татбиқ қилингани ўзининг ижобий самарасини кўрсатаётгани, бироқ бу борада қилиниши лозим бўлган вазифалар мавжудлиги таъкидланди.

Тадбирда сўз олганлар “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини кучайтириш, халқ билан мулоқотнинг таъсирчан тизимини йўлга қўйиш, жиноятчиликни жиловлаш, айниқса “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишлаш орқали муаммоларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан фикр алмашдилар.

Шу куни Академия курсантлари маҳалла “бешлиги” фаолияти билан яқиндан танишиб, профитактик ишларни ҳамкорликда ташкил этиш борасида амалий кўникмага эга бўлишди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech