ИИВ академиясида пойтахт маҳаллаларида жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар учун ташкил қилинган тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Икром Тиллаев ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Даврон Аҳмедов иштирок этди.
Соҳа вакиллари маҳаллаларнинг криминоген вазияти, ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда “маҳалла еттилиги” тизими аъзоларининг вазифаларига тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, ҳудудларнинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар таҳлил қилиниб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш ҳамда бошқа муҳим йўналишларда қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашилди.
Давра суҳбатида академия бошлиғи ёрдамчиси Исмоил Ҳимматов, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси бошлиғи Санжар Шарипов ва бошқалар сўз олиб, курсантларга зарур тавсиялар беришди. Фаол ёшлар Тошкент шаҳар ИИББ томонидан китоблар билан рағбатлантирилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати