Жорий йилнинг октябрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Муҳим сиёсий тадбирга ҳам 28 кун қолди.
Сайловни юқори даражада ўтказиш мақсадида Қашқадарё вилоятида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун интерактив машғулотлар ташкил қилинди.
ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда ҳудудий тренерлар томонидан аралаш сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари, сайловчилар рўйхати билан ишлаш, участка сайлов комиссиялари фаолияти, биноларни жиҳозлаш ва муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, участка сайлов комиссиясининг ОАВ ходимлари, кузатувчилар ва бошқа масъуллар билан ҳамкорлигини таъминлаш юзасидан тушунчалар берилди.
Ўқув машғулотлари иштирокчилари сайлов қонунчилиги ва жараёнлари бўйича ўзаро фикр алмашиб, билим ва кўникмаларини оширдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати