Юртимизда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Шу кунларда Ички ишлар вазирлиги академияси томонидан Қарши шаҳрининг “Ғафур Ғулом” маҳалласига методик ёрдам кўрсатилмоқда. Айтиш жоизки, ўрганишлар жараёнида ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитлари, кўп содир этилаётган жиноятлар, ижтимоий профилактикага қаратилган чора-тадбирлар, умуман, маҳаллани жиноятдан холи ҳудудга айлантиришга борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мавжуд криминоген вазият таҳлил қилиниб, муаммолар маҳалла фаоллари билан ҳамжиҳатликда ҳал қилиняпти.
Бундан ташқари, аҳоли билан “хонадонбай”, “фуқаробай” ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, “еттилик” тизимни самарали йўлга қўйиш, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш орқали вазиятни яхшилаш юзасидан тавсиялар берилмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати