Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Маҳалла фаоллари билан мулоқот

04 Март 2024, 09:03

584

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Олимлар”, “Навниҳол” ва “Сайрам” МФЙлари фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирлиги академияси, секторлар масъуллари иштирокида ташкил этилган учрашув “маҳалла еттилиги” тизимининг имкониятларига бағишланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар аҳоли билан манзилли ишлашни кучайтириш мақсадида татбиқ қилинган янги механизмнинг имкониятларига тўхталиб ўтишди. “Еттилик” аъзоларининг ҳамкорликда ишлаши аҳоли муаммоларини ҳал этишда, маҳаллаларни обод ва хавфсиз ҳудудга айлантиришда мустаҳкам куч бўлиши таъкидланди.

Ўзаро мулоқот руҳида ўтган учрашувда маҳаллаларнинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган омилларга ҳам эътибор қаратилиб, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши муросасизлик муҳитини қарор топтириш юзасидан фаолларга тавсия берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech