Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Маҳалла бешлиги”: у қандай ишлаши керак?

16 Август 2023, 08:08

1524

ИИВ Академиясида ўтказилган давра суҳбатида ҳудудий ички ишлар органларининг мутасадди раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда кундузги таълим 3-ўқув курси курсантлари иштирок этди.

Даставвал Академия бошлиғи ёрдамчиси, полковник Исмоил Ҳимматов сўз олиб, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг устувор жиҳатлари, бу борада амалга оширилаётган кенг қавровли чора-тадбирларга тўхталиб ўтди.

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида маҳалланинг ўрни ва мавқейи тобора юксалиб бораётгани, “маҳалла бешлиги” фаолиятини янада яхшилаш аҳоли фаровонлигини юксалтириш билан бир қаторда, жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга хизмат қилиши таъкидланди.

Давра суҳбатида маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли билан манзилли ишлаш, ҳудудлар муаммоларини ҳал этишда “маҳалла бешлиги”нинг ўрни, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори фаолиятини биргаликда ташкил этишдан кўзланган ижобий натижалар, мавжуд айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида фикр алмашилди.

Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳудудлар мисолида таҳлил қилиниб, ижтимоий профилактика бўйича маҳалла масъулларининг долзарб вазифалари юзасидан тушунчалар берилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech