Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Маҳалла “бешлиги” билан учрашув

10 Ноябрь 2022, 09:11

1089

Ички ишлар вазирлиги академиясида пойтахтимизнинг Чилонзор тумани “Хирмонтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган “бешлик” вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторидан иборат янги тизимнинг ижобий жиҳатлари, аҳоли масалаларини ўрганиш, муаммоларга манзилли ёндашиш, хусусан, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда эришилаётган натижалар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Қизғин мулоқотда курсантлар ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган асосий йўналишлар, мавжуд айрим муаммолар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Соҳа вакиллари ва профессор-ўқитувчилар томонидан ёшларга зарур тавсиялар берилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech