29 май – 9 июнь кунлари ИИВ Академияси магистратурасининг “ташкилий-стратегик бошқарув” йўналиши тингловчилари учун Россия Федерациясида малака ошириш курслари ташкил қилинди.
Ўқув курслари ИИВ Бошқарув академиясида бўлиб ўтди. Кўп йиллик амалий тажрибага эга профессор-ўқитувчилар томонидан ички ишлар органлари ва соҳавий хизматлари фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ҳамда бошқариш, соҳа ходимларининг касбий ва ахлоқий-руҳий кўникмаларини ошириш, фавқулодда вазиятларда куч ва воситаларни самарали бошқаришга оид долзарб мавзуларда интерфаол машғулотлар ўтказилди.
Бундан ташқари, тингловчилар ўқув-комплекс машғулотларда қатнашиб, ички ишлар органларини замонавий ёндашувлар асосида бошқариш бўйича тажрибаларни ўргандилар. Ўқув курси якунида тингловчиларга сертификат топширилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати