Ички ишлар вазирлиги академиясининг Психологик таъминлаш маркази томонидан магистратура тингловчилари учун тренинг ўтказилди.
Соғлом ва барқарор руҳий муҳитни қарор топтириш, тингловчиларнинг психологик кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинган тренинг давомида турли машқлардан фойдаланилди.
Машғулотлар сўнггида руҳий зўриқишларни бартараф этиш, турли вазиятларда ҳиссиётларни бошқариш, атрофдагилар билан самарали мулоқотга киришиш, жамоа психологиясини бошқариш бўйича тингловчиларга психологик тавсиялар берилди.
Таъкидлаш керак, бундай тренинглар жамоада соғлом муҳитни таъминлаш ва фаолият унумдорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати