Академия магистратурасининг “ташкилий-стратегик бошқарув” йўналиши тингловчилари учун Туркия Республикасида навбатдаги малака ошириш курслари ташкил қилинди.
9 май кунидан бошланган ўқув курси мобайнида соҳа ходимларининг раҳбарлик салоҳиятини юксалтиришга қаратилган интерфаол машғулотлар ўтказиш режалаштирилган. Унга кўра, тингловчилар фаолиятни режалаштириш ва самарали бошқариш, стратегик режа ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўзини ўзи баҳолаш, муаммоли вазиятларда етакчиликни намоён қилиш, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, кадрлар захирасини шакллантириш каби долзарб йўналишларда тажриба оширадилар.
Семинар-тренинг машғулотларига полиция академиясининг тажрибали мутахассислари жалб қилинган бўлиб, дарслар илғор ёндашувлар асосида олиб борилмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати