Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Магистрлар қонун муҳокамасида

21 Декабрь 2023, 04:12

620

ИИВ Академияси магистрлари Олий Мажлис Сенатининг қирқ саккизинчи ялпи мажлисида иштирок этишди.

Маслисда “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.

Сенаторлар қонуннинг зарурати ҳақида тўхталиб, фуқароларнинг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга ҳамда давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Айтиш жоизки, мазкур қнун билан айрим қонун ҳужжатларига давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш учун жиноят, фуқаролик ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш тартибини белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech