ИИВ академияси магистратураси тингловчилари Чилонзор туманидаги Вазиятлар маркази фаолиятини ўрганди.
Сайёр машғулотда марказнинг асосий вазифалари, замонавий имкониятлари, бу ерда йўлга қўйилган илғор тажрибалар тақдимот қилинди.
* * *
Тошкент вилояти ИИББ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи тингловчиларга машғулот ўтди.
Унда ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятлар, уларга қарши самарали курашиш чоралари, киберхавфизликни таъминлаш мақсадида тизим фаолиятига жорий қилинаётган рақамли ёндашувлар атрофлича ёритилди.
* * *
ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси вакиллари иштирокида машғулот ўтказилди.
Тингловчилар бошқарманинг асосий вазифалари, моддий-техник базаси, махсус операцияларни ташкил этиш, куч ва воситаларни самарали бошқариш юзасидан кўникмаларини бойитдилар.
* * *
Ўқув дастури асосида навбатдаги машғулотга Ангрен ва Нурафшон шаҳар ИИБлари раҳбарлари жалб қилинди.
Соҳа раҳбарлари криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқаролар билан ишлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларга тўхталиб, тизимнинг фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати