Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Магистратура тингловчилари Хитойда малака оширди

31 Май 2023, 07:05

683

16–29 май кунлари ИИВ Академиясининг магистратура тингловчилари Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида малака ошириб қайтди.

Ўқув курси давомида магистратуранинг “ташкилий-стратегик бошқарув” йўналишида таълим олаётган тингловчилар учун “Хитой полиция тизими”, “Жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари”, “Раҳбарлик қобилиятини шакллантириш йўллари”, “Бошқарув қарорларини қабул қилишда инновацион ёндашувлар”, “Бир макон, бир йўл” тамойили асосида полиция тузилмалари фаолиятига янги тенденцияларни жорий қилиш” ва бошқа мавзуларда интерфаол машғулотлар ўтказилди.

Бундан ташқари, тингловчилар ихтисослашган ўқув марказлари ва ҳудудий полиция бўлинмалари билан танишиб, бошқарувни самарали ташкил этиш бўйича Хитой тажрибасининг илғор жиҳатларини ўргандилар. Ўқув курси якунида университет раҳбарияти иштирокида тадбир ўтказилиб, тингловчиларга сертификат топширилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech