Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Магистратура тингловчилари Туркияда бўлди

03 Июнь 2024, 05:06

542

Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида ички ишлар органлари учун замонавий кадрлар тайёрлаш мақсадида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Фаол ҳамкорлик доирасида Ички ишлар вазирлиги академияси магистрлари учун навбатдаги хориж сафари ташкил қилинди. Тингловчилар Жандермия бош қўмондонлиги тасарруфидаги Криминалистика, Кибержиноятларга қарши курашиш, Стратегия ва ташқи алоқалар, Разведка, Контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармалари, шунингдек, Жандармерия ва соҳил хавфсизлиги академиясининг Хавфсизлик билимлари институтида бўлиб, мазкур тузилмаларнинг фаолияти ҳамда илғор тажрибаларини ўргандилар.

Бундан ташқари, тажрибали мутахассислар томонидан “Жиноятчиликни таҳлил қилиш ва унинг олдини олиш”, “Кибер макондаги таҳдид ва хатарларга қарши курашиш”, “Киберхавфсизлик соҳасида тадқиқотлар олиб бориш”, “Кибержиноятлар бўйича далилларни суд процессига тақдим этиш”, “Учувчисиз учар қурилмаларни бошқариш ва улар ёрдамида нишонни текшириш”, “Уюшган жиноятчилик ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш” каби мавзуларда машғулотлар ўтказилди.

Тингловчилар ўқув курсини тамомлаганлари тўғрисида сертификатга эга бўлдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech