Ички ишлар вазирлигининг Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Кадрларни мақсадли тайёрлаш, ёшларнинг касбий қизиқишини ошириш, ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотлар билан таништиришга қаратилган тадбир ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилди.
Учрашувда Президентимизнинг “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари асосида амалга оширилаётган таълим жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
Ўқувчилар ўқишга кириш ва имтиҳонлар тартиби, таълим шакллари, ихтисослик йўналишлари, курсантлар билан ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотлар, Президентимизнинг беш муҳим ташаббуси асосида йўлга қўйилган тўгараклар, иқтидорли ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳақида кенг тушунчага эга бўлишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати