Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантларимиз Ёшлар академиясига аъзо бўлди

15 Январь 2024, 10:01

758

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Ёшлар академияси форуми бўлиб ўтди.

Унда мутасадди вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, ёш олимлар, инноваторлар, ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли курсантлар иштирок этди.

Дастлаб тузилманинг бир йиллик фаолияти давомида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар сарҳисоб қилинди. Келгусидаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди. Форум иштирокчилари ёш олимларнинг илмий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари тақдимоти билан танишдилар.

Шу куни Ёшлар академияси аъзолари ва лидерлари сафи иқтидорли ёшлар билан кенгайди. Қувонарлиси, Ички ишлар вазирлиги академияси курсантларидан Азизбек Абдуллаев, Фирдавс Абдурасулов, Ҳасанжон Ражаббоев, Тошмурод Абдураҳмонов, Элнура Эрмоновалар академия аъзолигига, катта лейтенант Рамзиддин Бозоров лидерлар сафига қабул қилинди.

ИИВ академияси ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech