Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантларимиз хориж тажрибасини ўрганди

29 Июнь 2024, 07:06

560

Халқаро ўқув курси Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига биноан ташкил қилинди.

Дастурга асосан, университет ўқув базасида интерфаол дарслар, тажриба алмашув машғулотлари ташкил қилинди. Малакали мутахассислар томонидан Хитой полиция тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳага жорий қилинаётган инновацион ёндашувлар, полиция тузилмаларининг вазифаси ва фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, курсантларимиз Пекин шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлиб, мамлакат тарихи ва миллий маданияти билан яқиндан танишдилар.

Ўқув курслари якунида тингловчиларга сертикат топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари стратегик даражада равнақ топаётгани, икки мамлакатнинг турдош олий таълим муассасалари ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари замонавий тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш учун кенг йўл очаётгани эътироф этилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech