Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантларимиз халқаро танлов ғолиби

19 Декабрь 2023, 09:12

753

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Барнаул юридик институтида турдош олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида танлов ўтказилди.

“Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш” мавзуида бўлиб ўтган танловда МДҲга аъзо давлатлардан курсантлар онлайн форматда қатнашди.

Танлов шартига кўра, иштирокчилар юқоридаги мавзу доирасида хорижий (инглиз ёки немис) тиллар бўйича тайёрлаган мультимедиали тақдимот материалларини юбордилар. Якунда ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши ишлар саралаб олинди.

Қувонарлиси, халқаро танловда ИИВ академияси курсантларидан Зебинисо Қаршибоева 1-ўринни эгаллаган бўлса,  Қувонч Маҳаммадов “Муаммони теран ёритгани учун” номинацияси бўйича 2-ўринни қўлга киритди. Иқтидорли курсантимиз Комила Азимова эса танловнинг фаол иштирокчилари қаторида сертификат билан тақдирланди.   

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech