Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 121-сонли ўрта таълим мактабида Республика “Ёш китобхон” танловининг сектор босқичи бўлиб ўтди.
Унда туманнинг биринчи сектори ҳудудидаги 17 та маҳалладан 40 нафардан ортиқ китобхон ёшлар, жумладан, ИИВ Академияси курсантлари ҳам қатнашди. Ғолиблар ўзбек миллий адабиётидан саралаб олинган 50 та асар бўйича тузилган 25 та тест саволи орқали саралаб олинди.
Шунга кўра, 338-сонли ўрта умутаътаълим мактаби ўқувчиси Рухшона Бектемирова ҳамда ИИВ Академияси курсантлари Қувончбек Қутлимуродов, Фарангиз Абдураҳмонова ва Оқилхўжа Назирхўжаевлар ўз ёш тоифалари бўйича танловнинг туман босқичига йўл олдилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати