Пойтахтимизнинг “Халқлар дўстлиги” майдонида ўтказилган “Мен ғолиб” анъанавий югуриш марафонида ИИВ Академияси курсантлари фаол иштирок этишди.
Мусобақа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Қуролли Кучлар тузилмалари, ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасаларидан 300 нафарга яқин спортчини бирлаштирди. Оммавий тадбир қатнашчилари кенг жамоатчилик вакиллари кўз ўнгида ўн километрлик масофани босиб ўтишди. Қизғин руҳда кечган беллашув якунида совриндорлар шахсий биринчилик ва жамоавий тарзда аниқланди.
Жумладан, шахсий биринчиликда ИИВ Академияси курсантларидан И. Бекмирзаева фахрли биринчи ўринни, М. Кушмуродова ҳамда Ф. Ҳабибуллаев иккинчи ўринни қўлга киритди. Олий таълим муассасалари ўртасида эса ғолиблик Қуроллик Кучлар академиясига насиб қилган бўлса, Жамоат хавфсизлиги университети иккинчи ва ИИВ Академияси учинчи ўринга сазовор бўлди.
Тадбир якунида совриндорлар мусобақа ташкилотчиларининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тантанали равишда тақдирланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати