19 август куни пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги “Tashkent Index” савдо мажмуасида веломарафон мусобақаси ўтказилди.
Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, айниқса велоспортни оммавийлаштириш мақсадида ташкил қилинган тадбирда 300 нафарга яқин ҳаваскор ва маҳоратли велопойгачилар иштирок этди.
Мусобақа қатнашчилари беш минг метр масофани босиб ўтдилар. Чидам, куч ва техник маҳоратни талаб этадиган қизиқарли беллашув якунида энг яхши кўрсаткичга эришган спортчилар тақдирланди.
Совриндорлар қаторида ИИВ Академиясининг 2-ўқув курси курсантларидан Сардор Насуллаев фахрли биринчи, Муҳаммадқодир Абдупаттаев эса иккинчи ўринни эгаллади. Ғолибларга диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати