3–6 май кунлари Урганч шаҳрида қўл жанги бўйича республика чемпионати бўлиб ўтди.
Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган мусобақа Ўзбекистон туризм ва спорт ишлари вазирлиги, Қўл жанги федерацияси ва бир қатор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилди. Унда юртимизнинг барча минтақаларидан маҳоратли спортчилар қатнашди.
Қувонарлиси, мамлакат биринчилигида ИИВ Академияси терма жамоаси аъзоларидан Асадбек Муродов 62 кг вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, яна бир вакилимиз Азизбек Ҳошимов 88 кг вазн ўртасидаги қўл жанги усталари орасида учинчи ўринга сазовор бўлди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати