Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантларимиз кейинги босқичда

23 Сентябрь 2022, 10:09

1045

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Ёш китобхон” республика танловининг биринчи босқичи ўтказилди.

Унда курсант ёшлар илмий-оммабоп, ўзбек ва жаҳон адабиётига ҳамда буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 25 та тест саволга жавоб беришди. Ҳар бир тўғри жавоб 4 баллдан баҳоланди. Якуний натижаларга кўра, кундузги таълим биринчи босқич курсанти Камронбек Исмоилов ҳамда учинчи босқич курсанти Ҳусния Умурзоқова тинловнинг иккинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Айтиш жоизки, танлов уч ёш тоифаси бўйича беш босқичда ташкил этилиб, унда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча ёшлар қатнашишлари мумкин. Қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий сивилизация, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш танловнинг асосий мақсадидир.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech