
Пойтахтимизда турдош олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида “Заковат” беллашуви бўлиб ўтди.
Давлат хавфсизлик хизмати академияси мезбонлик қилган интеллектуал ўйинда 8 та жамоа қатнашди. Қизғин, мантиқий саволларга бой ва соғлом рақобат муҳитида ўтган баҳс якунида ИИВ академияси курсантлари биринчи ўринга сазовор бўлишди.
Шунингдек, Божхона институти ёшларига иккинчи, Қуролли Кучлар академияси курсантларига учинчи ўрин насиб қилди. Жамоалар диплом, статуэтка ҳамда китоблар тўплами билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати