Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантлар IT технологиялар бўйича ўқитилмоқда

15 Февраль 2022, 10:02

1918

Ахборот технологиялари, қисқача айтганда, IT жадал тараққий топаётган соҳалардан бири саналади. Шу боис, ёшлар орасида мазкур соҳани мукаммал эгаллашга эҳтиёж тобора кучайиб бормоқда.

Бу борада ИИВ Академиясининг истиқболли дастурида бир қатор устувор вазифалар кўзда тутилган. Хусусан, “Smart-Akademiya” интеграллашган ахборот-таълим платформасини жорий этиш, таълимни бошқаришни рақамлаштириш, кибержиноятларга қарши курашиш бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш, ички ишлар органлари фаолиятидаги электрон дастурларни ўқув жараёнига интеграция қилиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирда кундузги таълим курсантлари билан “Ички ишлар органларида ахборот технологиялари”, “Кибержиноятларга қарши курашишни ташкил этиш” йўналишлари бўйича қўшимча факультатив машғулотлар олиб борилмоқда. Бунда жаҳон интернет тармоғи имкониятларидан самарали фойдаланиш, электрон дастур ва платформалар яратиш, дастурий таъминотлар билан ишлаш ҳамда IT соҳасининг бошқа муҳим тармоқлари бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Академия бошлиғининг ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ўринбосари, майор Жамшид Исроиловнинг таъкидлашича, ички ишлар органларида юқори малакали кадрларга эҳтиёж йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Курсантларнинг IT технологиялар бўйича салоҳиятини юксалтириш тизим самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech