Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантлар илмий жамияти ташкил қилинди

23 Октябрь 2023, 08:10

598

ИИВ Академиясида курсантлар илмий жамияти фаолиятининг йўлга қўйилгани муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ўқув муассасаси бошлиғининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари, полковник Руфтулло Нигматов сўз олиб, илмий жамиятнинг мақсад ва вазифаларига тўхталди.

Таъкидланганидек, юртимизда иқтидорли ёшлар учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Курсант ёшларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб қилиш, уларнинг ижодий қобилиятини рўёбга чиқариш, замонавий илм-фан ва инновация ютуқларини қўллаган ҳолда илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, мазкур йўналишда кадрлар захирасини яратиш янги ташкил қилинган илмий жамиятнинг асосий вазифасидир. Тузилма жамоатчилик асосида фаолият юритади ва фаол иқтидорли ёшларни ўз атрофига бирлаштиради.

Йиғилишда илмий жамиятнинг жорий ўқув йилига мўлжалланган чора-тадбирлари, уларни амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди. Аъзолар орасидан кенгаш раиси, унинг ўринбосарлари ва котиб сайланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech