Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантлар амалиётга киришдилар

21 Июль 2023, 02:07

1241

Юртимизда ёшлар билан ишлашнинг самарали тизими яратилган. Соҳадаги улкан ислоҳотлар уларнинг замон талаблари даражасида таълим олиши ва ҳаётда муносиб ўрин эгаллашида муҳим аҳамият касб этмоқда.

 Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган учрашув ички ишлар органларини профессионал кадрлар билан таъминлаш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар эътирофи билан бошланди. Тадбирда соҳавий хизматлар раҳбарлари, ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, кундузги таълимнинг 1 ва 2-ўқув курсида таҳсил олаётган курсантлар ва уларнинг ота-оналари қатнашди.

Учрашувда сўз олганлар ёшларга оид давлат сиёсати натижасида Академияда замонавий таълимнинг илғор ёндашувлари татбиқ қилиниб, курсантларнинг билим ва кўникмаларини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтишди. Ўқув танишув ва иш ўрганиш амалиётига келган курсантлар соҳанинг барча сир-асрорларини пухта ўрганишлари, келгусида етук малакали ходим сифатида хизматни давом эттиришлари кераклиги айтилди. Шунингдек амалиёт даврида хизмат интизомига қатъий риоя қилиш бўйича қабул қилинган тегишли меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти етказилди.

Тадбир сўнггида бир гуруҳ фаол ва ташаббускор курсант ёшларнинг ота-оналарига Академия бошлиғининг миннатдорлик хатлари топширилди. Шу куннинг ўзида курсантлар ўқув танишув ва иш ўрганиш амалиётига киришдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech