Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантимиз халқаро танлов ғолиби бўлди

26 Июнь 2023, 09:06

1418

Ёш авлоднинг замонавий илм-фан чўққиларини эгаллаши, ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун юртимизда барча имкониятлар яратилмоқда. Буни ҳис қилган ёшларимиз халқаро миқёсда ўтказилаётган турли танловларда юқори натижаларни қўлга киритишмоқда.

Яқинда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Урал юридик институти томонидан “Маъмурий қонунчиликни амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фаолияти” мавзуида халқаро танлов ташкил этилди. Унда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Ички ишлар вазирликлари тасарруфидаги олий таълим муассасалари курсантлари онлайн форматда қатнашди.

 Танлов доирасида иштирокчилардан элликка яқин илмий мақолалар қабул қилинди ва якунда энг яхши 3 та тадқиқот иши саралаб олинди. Қувонарлиси, танлов ҳайъати эътирофига сазовор бўлган муаллифлар орасида ИИВ Академияси курсанти Амир Умаров ҳам бор. Унинг “Ички ишлар органлари ходимлари томонидан маъмурий ишларни юритишда долзарб муаммолар” мавзуидаги илмий мақоласи фахрли биринчи ўринга муносиб кўрилиб, диплом билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, таълимдаги кенг қамровли ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган замонавий шарт-шароитлар ана шундай иқтидорли курсантларимиз сафининг кенгайишига хизмат қилмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech