Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақа мазкур спорт турини янада оммалаштириш ва миллий терма жамоа учун муносиб спортчиларни саралаб олишни кўзлаган.
Мусобақа иштирокчилари рапира ва сабля йўналишлари бўйича яккалик ҳамда жамоавий тарзда баҳсларга киришган.
Мамлакат кубогининг сабля йўналиши бўйича аёллар ўртасида кечган жамоавий баҳсларида ИИВ Академияси курсанти Сабрина Шокирова кумуш медалга сазовор бўлди.
Мусобақа 27 октябрга қадар давом этади.
ИИВ Академия Ахборот хизмати