Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантимиз олтин медалга сазовор бўлди

06 Март 2024, 09:03

594

Пойтахтимизда юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада юртимизнинг барча ҳудудлари, шунингдек, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан беш юз нафарга яқин маҳоратли спортчи қатнашди.

Мухлислар бир ҳафта давомида қизиқарли курашлар гувоҳи бўлишди. Ўз вазн тоифасида энг кучлиларга совринли ўринлар насиб қилди.

Қувонарлиси, Ички ишлар вазирлиги академияси курсанти Муссар Кушмуратова ҳам мусобақада муносиб иштирок этди. Вакилимиз 62 кг вазнда гиламга чиқиб, барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech