Куни кеча пойтахтимиз таэквондо ITF бўйича Жаҳон кубоги баҳсларига мезбонлик қилди.
“Юнусобод” спорт мажмуасида ўтган нуфузли мусобақада 20 га яқин давлатлар вакиллари иштирок этди. Қизғин ва муросасиз руҳда кечган баҳслар якунида терма жамоамиз аъзолари ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди.
Қувонарлиси, мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳсларида Ички ишлар вазирлиги академияси курсанти Рухшона Рамазонова (52 кг) иккита йўналишда олтин медалга сазовор бўлди. Умидли спортчимиз шарафига мадҳиямиз садолари янграб, давлат байроғимиз кўтарилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати