Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсант қизларимиз шоҳсупага кўтирилди

04 Сентябрь 2023, 11:09

972

Кеча пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” майдонида “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбир Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Енгил атлетика федерацияси, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида ташкил этилди.

Очилиш маросимида “Янги нафас” югуриш мусобақалари соғлом турмуш тарзи ва ватанпарварликни тарғиб этувчи оммавий спорт ҳаракатига айланиб бораётгани эътироф этилди.

Шундан сўнг мусобақага старт берилди. Дастурга кўра, марафончилар 3 ва 10 километрлик масофага югурдилар. Ҳаваскор ва маҳоратли спортчилар, пойтахтимиздаги олий таълим муассасаларининг 3 мингга яқин талаба ёшлари, қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва туркманистонлик 400 нафарга яқин спортчи, жами 7 мингдан зиёд иштирокчини бирлаштирган мусобақа кўтаринки руҳда ўтди.   

Тадбир сўнггида совриндорлар турли йўналишлар бўйича тақдирланди. Қувонарлиси, 3 километрга югуришда ИИВ Академияси курсантларидан Ирода Бекмирзаева, Муяссар Кушмуродова ҳамда Меҳрангиз Нарзуллаева турдош олий таълим муассасалари курсант қизлари ўртасида шоҳсупанинг уччала ўрнини эгаллашга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари, мусобақанинг барча иштирокчи хотин-қизлари орасида учинчи ўрин ҳам Ирода Бекмирзаевага насиб этди.

Марафон ғолибларига ташкилотчиларнинг пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech