Қуролли Кучларимизнинг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида спорт ва жанговар тайёргарлик йўналишлари бўйича мусобақалар уюштирилди.
“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари – мустақил юртимизнинг мустаҳкам қалқони!” шиори остида ўтказилган тадбирда кундузги таълим курсантлари қўл жанги, армрестлинг, арқон тортиш, юз ва уч минг метр масофага югуриш, стол тенниси, шашка, шунингдек жанговар қуролларни қисмларга ажратиш ва йиғиш ҳамда ўқ отиш бўйича ўзаро беллашдилар.
Мусобақа якунида фахрли ўринларни қўлга киритган иштирокчилар қиматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати