Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Кучлилар сараланди

15 Май 2022, 06:05

1404

Ички ишлар вазирлиги академиясининг Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси қошида спортнинг кўплаб турлари қатори самбо тўгараги ҳам ташкил қилинган.

Маҳоратли мураббий Дилшод Чориев раҳбарлик қилаётган тўгаракда ўттиз нафарга яқин курсант самбо ва жанговар самбо билан мунтазам шуғулланади. Таълим масканида яратилган замонавий шарт-шароитлар иқтидорли ёшлар сафининг кўпайиши билан бир қаторда, республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган нуфузли мусобақаларга кенг йўл очмоқда.

15 май куни Академия спорт мажмуасида самбо бўйича мусобақа ташкил қилинди. Давлатимиз раҳбарининг беш муҳим ташаббуси доирасида ўтказилган беллашувда кундузги таълим ўқув курсларидан 100 нафарга яқин маҳоратли курсант совринли ўринлар учун майдонга тушди.

Муросасиз курашларга бой ўтган мусобақа турли вазн бўйича кучлиларни саралаб берди. Жумладан, 57 кг вазн тоифасида Ж.Мухторжонов, 64 кг вазн тоифасида Н.Каримов, 71 кг вазн тоифасида А.Исломов, 79 кг вазн тоифасида Н.Нурмуродов, 88 кг ва ундан юқори вазн тоифасида эса П.Вафоқулов ҳамда А.Исматовлар биринчи ўринга сазовор бўлишди.

Кўтаринки руҳда ўтган беллашувлар спортчиларни келгуси мусобақаларга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech