ИИВ Академиясининг сиртқи таълим йўналиши 4-босқич тингловчилари иштирокида “Коррупциясиз соҳада адолат ва тараққиёт бўлади” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
“Янги Ўзбекистонни коррупциядан холи мамлакатга айлантиришда бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган тадбирда факультет бошлиғи, подполковник О. Алланазаров, магистратура профессори, полковник Ш. Қобилов сўзга чиқди.
Коррупциянинг салбий ижтимоий ҳодиса сифатида оқибатлари, коррупцияни юзага келтирувчи омиллар, ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш йўллари, бу борада ходимлардан талаб этиладиган касбий кўникма ва фазилатлар, ички ишлар органларида коррупция хавфини ўз вақтида аниқлаш, унинг сабаб ва шароитларни бартараф этиш масалалари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Айтиш жоизки, сўнгги йилларда ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш мақсадида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган концепция, соҳа ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси қабул қилиниб, тизим обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи иллатларга қарши курашишнинг янгича механизмлари яратилди. Таълим жараёнида ўтказилаётган бу каби тадбирлар айни фаолиятни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати