Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Коррупцияга қарши ўқув-семинар

01 Июнь 2024, 08:06

636

Ички ишлар органларида коррупциядан холи соғлом муҳитни яратиш ва ходимларнинг ушбу иллатга қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув-семинар ташкил қилинди.

Ички ишлар вазирлиги академияси ўқув басида ўтказилган машғулотларга амалиёт ходимлари жалб қилинди. Уч кун давомида коррупция ва унинг оқибатлари, коррупцияга қарши курашишга қаратилган миллий ва халқаро нормаларнинг мазмуни, коррупциявий ҳолатларни юзага келтирувчи сабаб ва шарт-шароитлар, ушбу иллатга қарши курашишда ички ишлар органлари ваколатлари, бошқа давлат органлари ва жамоатчилик билан ҳамкорлиги, тизим ходимларида коррупцияга қарши хулқ-атворни шакллантириш йўллари атрофлича ёритилди.

Ўқув-семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Ўзлаштирилган билимлар юзасидан синов қабул қилиниб, тингловчиларга сертификат топширилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech