Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашишда ёшларнинг ўрни

06 Май 2024, 10:05

752

Жамият ҳаётининг очиқ ва шаффоф бўлиши коррупцияга барҳам беради, ислоҳотлар натижадорлигини таъминлайди.

Ички ишлар вазирлиги академиясида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда агентлик вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирок этди.

Даставвал мамлакатимизда айни соҳада амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар эътироф этилди. Сўнгги йилларда ушбу иллатга қарши курашиш борасида қонун ҳужжатлари қабул қилингани, уларнинг ижроси юзасидан кенг кўламли ишлар қилинаётгани айтилди. Коррупциянинг олдини олишда жамоатчилик назорати муҳимлиги, айниқса бу жараёнда ёшларнинг фаоллигини ошириш долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.

Тадбир давомида коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари, жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш омиллари, соҳага оид концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти хусусида тушунчалар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech