11–12 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида ички ишлар органлари тизимидаги энг яхши эксперт-криминалистлар аниқланди.
Республика кўрик-танловида ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 16 та жамоа ва 32 нафар эксперт-криминалист иштирок этди. Ҳакамлар ҳайъати вакиллари ҳар бир шарт бўйича соҳа ходимларининг билим салоҳияти, амалий кўникмалари ҳамда касбий тайёргарлигини баҳолаб бордилар.
Қизиқарли ўтган кўрик-танловнинг “Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси” номинациясида ИИВ академиясининг Криминалистик экспертизалар кафедраси, “Энг яхши эксперт-криминалист” номинациясида эса Марғилон шаҳар ИИБ эксперт-криминалистика гуруҳи катта эксперти Тоҳиржон Иброҳимов биринчи ўринни эгаллади.
Кўрик-танлов ғолиб ва совриндорлари ташкилотчиларнинг диплом, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Таъкидлаш керакки, анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинаётган ушбу кўрик-танлов тизим фаолиятини такомиллаштиришга, соҳада қўлланилаётган илғор ёндашувларни оммалаштиришга хизмат қилмоқда.
ИИВ академияси Ахборот хизмати