Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Конвенция талаблари доирасида навбатдаги тренинг

19 Июль 2023, 06:07

1009

18 июль куни Тошкент вилоятида “Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши конвенциянинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий ҳисоботини тайёрлаш юзасидан давлат органлари ходимларининг касбий маҳоратини ошириш” мавзусида тренинг ташкил қилинди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш, жумладан, қийноқларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Галдаги машғулот ҳам Ўзбекистонда ЕХҲТнинг лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” доирасида ўтказилмоқда.

Экспертларнинг таъкидлашича, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши конвенциянинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий ҳисоботини тайёрлаш доирасида хорижий мамлакатларнинг энг яхши амалиётлари билан таништириш орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва академик ҳамжамият вакилларининг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш семинарнинг асосий мақсадидир.

Тренинг давомида БМТ Қийноқларга қарши қўмитасининг Ўзбекистонга тақдим этган якуний тавсиялари ижроси бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар, халқаро тавсияларни амалга ошириш ва мониторинг қилиш механизмини такомиллаштириш, қўмитага даврий ҳисоботларни тақдим этиш шартлари ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

21 июлга қадар давом этадиган тренингда ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ҳам эксперт сифатида иштирок этишмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech