Пойтахтимиздаги Инҳа университетида “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” шиори остида тадбир ўтказилди.
Университет раҳбарияти, талаба ёшлар, ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этган тадбирда Конституциянинг ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Конституция мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга янгича мазмун бағишлади.
Тадбирда университет проректори Т. Турсунмуродов, ИИВ академияси доценти Д. Қўшбоқов ва бошқалар сўз олди. Конституциянинг давлат ва жамият тараққиётидаги ўрни, унда илгари сурилган олийжаноб ғоялар, ёшларга доир ҳуқуқ ва эркинликлар, конституциявий ислоҳотлар самарасида эришаётган ютуқларимиз эътироф этилди.
Конституция ва қонун устуворлиги демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони эканлиги, шу боис, бугун барчамиз, айниқса ёш авлод вакиллари Асосий қонунимизни пухта ўрганиш ҳамда ҳаётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшиши зарурлиги айтилди. Тадбир савол-жавоб тарзида давом этди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати