Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Конституция – ҳуқуқларимиз кафолати

06 Декабрь 2022, 03:12

1026

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий ва ҳуқуқий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида ўтказилган тадбирда таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари иштирок этди.

Тадбир Ички ишлар вазирлиги академияси оркестри ижросида давлатимиз мадҳияси билан бошланди.

Шундан сўнг филиал ижрочи директори Абдулла Мағрупов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибияти мудири Саидбек Азимов, Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Музаффар Зиёдуллаев сўзга чиқиб, Бош қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни, мазмун-моҳияти, Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган устувор мақсад ва тамойиллар ҳақида тўхталиб ўтдилар. Асосий қонун инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайдиган, жамият ва давлат тараққиёти учун пойдевор яратадиган, халқимизнинг муносиб турмушини қарор топтиришга хизмат қиладиган муҳим ҳужжат эканлиги таъкидланди.

Тадбирда университет талабалари ва Академия курсантлари фаол иштирок этдилар. Бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг она Ватанимизни мадҳ этувчи қўшиқлари, миллий куй ва рақслар барчага байрамона кайфият улашди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech