Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

КОНСТИТУЦИЯ – БАРҚАРОРЛИК ВА ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

01 Декабрь 2022, 08:12

1506

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган республика илмий-амалий конференцияси Асосий қонунимиз қабул қилинганининг ўттиз йиллигига бағишланди. Анжуман Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси томонидан ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Бош прокуратура академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети вакиллари иштирок этган анжуманни ўқув даргоҳи бошлиғининг биринчи ўринбосари Музаффар Зиёдуллаев очиб берди.

Эътироф этилганидек, ҳар бир давлат халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўз Конституциясида мустаҳкамлаб олади. Бундан ўттиз йил муқаддам қабул қилинган Асосий қонунимиз мустақиллик йилларида эришган барча ютуқларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб келмоқда. Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, Конституциямизда муҳрлаб қўйилган ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш ғоясига содиқ қолиб, шу йўлда кенг кўламли улкан ишларни амалга оширдик.

Илмий-амалий анжуманда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси Абдуманноп Раҳимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Хайрулла Рўзметов, ИИВ Академиясининг Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси доценти Гулчеҳра Маткаримова ва бошқалар ўз маърузалари билан иштирок этди. Бош қомусимизнинг ҳаётимиздаги аҳамияти, миллий давлатчиликни шакллантиришдаги ўрни, сўнгги йилларда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти хусусида фикр-мулоҳазалар юритилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech