Муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, айниқса хаста инсонларнинг дардига малҳам бўлиш – эзгу ва олийжаноб иш.
ИИВ Академиясида “Мен – донорман!” шиори остида донорлик акцияси ўтказилди. Тадбир Соғликни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги “Қон препаратлари” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинди.
Тиббиёт ходими Латофат Парпиходжаеванинг таъкидлашича, донорлик билан мунтазам равишда шуғулланиб туриш инсоннинг ўзи учун ҳам фойдали. Бу орқали муҳтож беморларнинг соғайиб кетишига сабабчи бўламиз. Қон топшириш хайрия акциясида 18 ёшдан ошган ҳамда 60 ёшгача бўлган, сариқ касалга чалинмаган, “Д” рўйхатда турмайдиган соғлом фуқаролар иштирок этишлари мумкин.
Тадбирда 100 нафарга яқин кўнгилли донор хайрли амал йўлида қон топширди. Малакали шифокорлар томонидан уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати