Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Китобсевар миллат” шиори остида ярмарка ўтказилди

08 Май 2023, 05:05

722

Жорий “Маънавият ойлиги” муносабати билан ИИВ Академиясида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Тингловчи-курсантлар ва ходимларни китобхонликка чорлаш, китоб мутолаасини оммалаштириш орқали ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган тадбир барчани қамраб олди.

Ярмарка давомида турли китоблар тақдим этилди. Айниқса буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига оид тарихий асарлар, ўзбек адабиёти намояндаларидан Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад, Ўткир Ҳошимов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф, Тоҳир Маликнинг бир қатор китоблари, шу билан бирга, жаҳон адабиёти намуналари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech