Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Китобга қизиқиш – келажакка интилиш

07 Апрель 2023, 05:04

726

Апрель ойининг биринчи ўн кунлигида юртимиз бўйлаб “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилади.

ИИВ Академияси ташаббуси билан Пискент туманидаги 79-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда мактаб-интернат директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилфуза Усмонова, Академиянинг Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси ўқитувчиси, капитан Одилбек Ўринов сўз олиб, китоб ва китобхонликнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ёшлар ўртасида китобхонликни янада оммалаштириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Китоб – билимлар манбаи, маънавият сарчашмаси бўлиб, усиз ҳеч бир жамият тараққиётга юз тутмаслиги, ўсиб келаётган ёш авлодни етук билимли, касб-ҳунар эгаси этиб вояга етказиш таълим-тарбия фидойилари зиммасидаги шарафли ва масъулиятли бурч эканлиги таъкидланди.    

Тадбир якунида ИИВ Академияси томонидан ўқув маскани тарбияланувчиларига турли бадиий адабиётлар совға қилинди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech