Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Китобга ошно инсон завол топмайди

7 Май 2026, 21:01

97

Ёшлар кунида Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Баҳодир Ғоибназаров китобсевар ёшлар билан учрашди.

Турли жабҳаларда меҳнат қилаётган ёшлар, ўқувчи ва талабалар, ИИВ академияси курсантлари иштирок этган мулоқотда китобхонлик маданиятининг мамлакат тарақиётидаги аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилаётган эзгу ташаббуслар китобхон ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини муносиб рағбатлаштириш, жамиятнинг маънавий қиёфасиини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этаётгани айтиб ўтилди.

Учрашув давомида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Маҳаллаларда турли танловлар ташкил этиш, китобсевар оилаларни кўпайтириш, бу борадаги тарғибот ишларини кучайтириш борасида вазифалар белгилаб олинди.

Шу куни ёшлар ҳаёти билан боғлиқ кўплаб масалалар масъуллар томонидан назоратга олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech