Ушбу шиор остида ўтказилган китоб ярмаркасида Ички ишлар вазирлиги академияси ходимлари ва тингловчи-курсантлари фаол иштирок этишди.
Пойтахтимиздаги китоб савдоси тармоқлари билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир давомида турли йўналишга оид 200 дан ортиқ китоб харид қилинди.
Айтиш жоизки, таълим муассасасида ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. “Энг фаол китобхон ходим”, “Энг илғор китобхон курсант” каби кўрик-танловлар айни шу мақсадга хизмат қилмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати